Услуги грузовой авиации в Африке

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Африкада юк ташиш авиацияси хизматларини таклиф қилишдан хурсанд. Бизнинг самолётларимиз қитьанинг барча мамлакатларига учади, шунинг учун агар Сизга бир давлат ичида ёки ундан ташқарига бирон-бир нарсани етказиб бериш зарур бўлиб қолса, биз албатта Сизга тўғри келадиган ҳаво кемасини топиб берамиз.

Юкларни авиаташишга буюртма бериш учун бизнинг сайтимизда сўров қолдириш ёки менежерга боғланиб Сизга маъқул келадиган  рейс ҳақида тушунтириш берсангиз етарли. Рейснинг нархини ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотларни қўрсатинг:

Услуги грузовой авиации в Африке

– учиш ва қўниш пунктлари,

– жўнаш санаси,

– юкларни тури ва хусусиятлари,

– уларининг таҳминий вазни ва ҳажми.

AVIAV TM (Cofrance SARL) ходими рейснинг таҳминий қийматини дарҳол айтиши мумкин, аниқ нархни эса барча тафсилотлар муҳокама қилинганидан сўнг ҳисобланади. Шартнома масофавий тарзда тузилади, тўлов эса нақдсиз тарзда амалга оширилади. Белгиланган кунда юкингизни кўрсатилган жойдан олишади, ўрашади, аэропортгача етказишади ва белгиланган пункт, яъни буюрмачининг эшигигача етказиб беришади, агар зарурат бўлса, бутловчи қисмларни териб беришади. Эҳтиёж бўлса, Сизга керак бўлган шаҳарда юкларни сақлаш учун омбор тақдим қиламиз.

Биз юкларни барча турлари билан ишлаймиз

Юк ташиш авиациясининг хизматлари барча вазиятларда зарур бўлади. Кўпинча ташкилотлар товарларни ёки ускуналарни етказиш учун буюртма қилишади. Улар айниқса, тез фурсатда бузилиши ё айниши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ёки гулларни етказишда долзарб ҳисобланади. Баъзан автомобиллар ёки турли истеъмолга мўлжалланган техника таъмири учун бутловчи қисмларни зудлик билан етказиш талаб этилиб қолади.

Шахсий мақсадларда юкларни авиаташиш ҳам ўта зарур ҳисобланади. Бошқа шаҳарга ёки мамлакатга мебель, мусиқа асбоблари, санъатга оид буюмлар ва қимматли нарслар етказишда юк ташиш авиациясининг хизматлари жуда муҳим. Баъзидан уй ва ёвойи ҳайвонларини ҳам ташиб ўтиш талаб қилинади. Биз нафақат кучук ва мушукларни, балки йирик қора молларни, қушларни, сувда яшовчи жонзотларин ва Сиз истаган бошқа нарсаларни ҳам элтиб беришимиз мумкин. Зарурат бўлганда ветеринар, ҳайвон ўргатувчи ёки шунчаки кузатувчи шахс хизматлари тақдим қилинади.

Қўшимча ҳужжатлар

Услуги грузовой авиации в Африке

Бирон-бир буюмларни ёки ҳайвонларни жўнатаётганда деярли ҳар доим маълумотномалар, рухсатномалар ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш талаб қилинади. Африкада юк ташиш авиацияси ҳам истисно ҳисобланмайди. AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга, аэропортда ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмаслиги учун, барча зарур қоғозларни йиғишга ёрдам беради.

Бизда мураккаб вазиятларда, масалан, агар қимматбаҳо нарсаларни, антиквариатни, санъат буюмларини олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ вазиятларда маслаҳат бериши мумкин бўлган тажрибали юристлар ишлайди. Ҳар бир ҳолат алоҳида хусусиятга эга, бахсли вазиятларда биз ўз мижозларимизнинг манфаатларини ҳимоя қила оламиз.

Биз дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан замонавий самолётларда рейслар тақдим қиламиз. Русумни танлаш жўнатмаларнинг вазни ва ўлчамларига боғлиқ. Ҳар қандай вазиятда авиаташиш мутлақо хавфсиз ҳисобланади: Сизнинг нарсаларингиз идеал даражада сақланган ҳолда элтиб берилади. Бироқ истак билдирсангиз, Сиз юкларингизни суғурталашингиз мумкин, бунда AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга ёрдам беради. Биз ишончли фирмани тавсия қиламиз ва шартнома тўғри тузилганлигини ва эҳтимоли катта бўлган хавфларни қоплашини назорат қиламиз. Жўнатмаларни суғурталаш ҳақида батафсил маълумотларни Сиз ҳар доим бизнинг менежеримиздан билиб олишингиз мумкин.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Африканинг барча мамлакатларида ва аэропортлари мавжуд бўлган шаҳарларда ишлайди. Қолаверса, юк ташишда фойдаланиш учун етиб бориш қийин бўлган жойларга ҳам биз вертолётлар тақдим қилишга тайёрмиз. Биз билан ҳамкорлик қилиш ҳам қулай, ҳам ёқимли: биз ҳар қандай мураккабликдаги исталган рейсингизни энг маъқул шартларда ташкил қилиб берамиз.