Бизнес авиация в Африке

Африкада бизнес-авиация секин-асталик билан бўлсада, барқарор ривожланиб бормоқда. Қитъанинг ривожланиши яхшироқ бўлган мамлакатларида ва оролларда борган сайин бадавлат одамлар ёки ташкилотлар кўпайиб бормоқда, улар учун хусусий самолёт ижараси катта заруратга эга.

Нуфузли AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ўз хизматларини Африканинг барча мамлакатларида таклиф этади. Бизнинг мижозларимиз Сейшель оролларида ва Маврикийда, Ботсвана ва Габонда, ЖАР ва Намибияда, Жазоир, Тунис, Марокаш, Экваториал Гвинея, Ангола ва бошқа мамлакатларда мавжуд. Биз қитъанинг ҳар қандай шаҳри ёки оролларига бир неча соат ичида хусусий самолёт тақдим қилишга тайёрмиз.

Африкада жет буюртма қилиш учун бизнинг сайтимизда сўров қолдириш кифоя бўлади.

Қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

Бизнес авиация в Африке

– учиш ва қўниш шаҳарлари,

– сайёҳлар сони,

– бориш-қайтиш парвози санаси,

– юкнинг таҳминий вазни.

Менежер тезлик билан Сизнинг сўровингизга ишлов беради ва Сизга керак бўлган рейсни амалга оширишга тайёр бўлган самолётларнинг турли вариантлари билан таклифни тақдим этади. Cиз ушбу таклифда икки томонга ҳам учиш нархини, самолётларнинг русумларини ва “ёшини”, уларнинг сиғимини, сайёҳат эгаллайдиган вақтни кўришингиз мумкин, жетларнинг таърифи ва фотосуратлари билан танишишингиз ҳамда ўзингиз учун энг оптимал вариантни танлаб олишингиз мумкин.

Шундан сўнг фақат шартнома тузиш ва пулни ўтказиш қолади. Буларнинг ҳаммаси Интернет ёрдамида масофавий тарзда бажарилади ва бир неча дақиқа эгаллайди холос. Бундан кейин Сиз бемалол сайёҳатга тайёрланишингиз мумкин, уни такил қилиш билан эса AVIAV TM (Cofrance SARL) авиация мутахассислари шуғулланишади.

Хавфсизликнинг энг юқори даражаси

Африкада, қолверса, ҳудди бутун дунёдагидек авиация ҳодисалари содир бўлиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шунинг учун бизнес-парвозлар вақтида хавфсизлик масалаларига энг катта аҳамият берилади. Ҳар бир маъмурий самолёт учиб кетишдан олдин пухта техник текширишдан ўтказилади ва рейсга фақат у идеал ҳолатда бўлсагина қўйилади. Яхшики, деярли ҳар доим шундай бўлади, чунки шахсий ҳаво кемаларининг эгалари уларни ўзлари учун сотиб олишади ва қимматли хизмат кўрсатишга маблағ аяшмайди.

Бизнес авиация в Африке

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Cизга дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан фақат ишончли самолётларни таклиф қилади, улар аллақачон ўзини яхши томондан намоён қилиб, авиация профессионалларининг меҳри ва ҳурматини қозонишган. Сизнинг хизматингизга Bombardier, Embraer, Sukhoi Superjet, Pilatus,  Fokker, Saab, Cessna,  Dassault Aviation, Gulfstream, Beechcraft каби ва бошқа кўплаб русумлар тайёр. Агар Сиз танловда қийналаётган бўлсангиз, бизинг менежеримиз Сизнинг вазиятингизга мос келадиган вариантни топиб беришади.

Экипажга келадиган бўлсак, ишбилармонлар авиацияси ўз таркибига фуқаролар авиациясида ўн йил фаолият юритиб келган учувчиларни қабул қилади. Барча учувчилар халқаро аттестацияга, аъло даражадаги тавсияларга ва мустаҳкам соғлиққа эга. Хусусий самолётларнинг борткузатувчилари, одатда, рейс вақтида йўловчиларга керак бўлиб қолиши мумкин бўладиган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча курслардан ўтишади, бу ўта кам ҳолатларда рўй беради.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси парвознинг тўлиқ маҳфийлигини, ҳар қандай битимнинг юз фоиз қонунийлигини, ҳар бир мижозга алоҳида шахсий ёндашувни кафолатлайди. Истак билдирсангиз биз Сизга шахсий танқўриқчи ёки шунчаки бизнес-кузатувчиларни тақдим қиламиз.

AVIAV TM (Cofrance SARL) билан ҳамкорлик қилиш дунёнинг ҳар қайси мамлакатидан қулай. Бизга мурожаат қилинг, ва биз Сизга Африкада маъқул шартларда жет буюртма қилишга ёрдам берамиз!